Nokia X2 00 - Қурилмангизни қараш

background image

Қурилмангизни қараш
Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва маҳорат маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланилиши

лозим. Қуйидаги таклифлар кафолат таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг ва сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва электрон

қисмларига зарар етказилиши мумкин.

Қурилмани иссиқ ёки совуқ ҳароратда сақламанг. Юқори ҳароратлар электрон қурилмаларнинг ишлаш

муддатини қисқартириши, батареяларга зарар етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини ўзгартириши ёки

уларни эритиши мумкин. Қурилма совуқ ҳароратдан нормал ҳароратга иссиганда унинг ичида намлик пайдо

бўлиб, электрон платаларга зарар етказилиши мумкин.

Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан бошқача йўл билан очишга ҳаракат қилманг.

Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг. Қўпол тутиш ички электрон платалар ва нозик механизмларнинг

бузилишига олиб келиши мумкин.

Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар, тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш воситаларидан

фойдаланманг. Қурилманинг сиртини фақат юмшоқ, тоза, қуруқ мато билан тозаланг.

Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга кириб, тўғри ишлашига ҳалақит беради.

Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган антенналар,

ўзгартиришлар ёки қўшимчалар қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар тўғрисидаги қоидаларнинг

бузилишига олиб келиши мумкин.

Зарядловчилардан бино ичида фойдаланинг.

Алоқалар ва календар ёзувлари каби сақламоқчи бўлган ҳамма маълумотларни захира нусхасини яратинг.

Қурилмани вақти-вақти билан оптимал ишлайдиган дастлабки ҳолатга келтириш учун, уни ўчиринг ва батареяни

олиб ташланг.

Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки бошқа аксессуарларга бир хил тегишлидир.